С.У.Алиев “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ўқув-тарбия ишлари сифатини яхшилаш ва камчиликларни биргаликда ҳал этиш борасида суҳбатлашди.

Фармация, менежмент, тиббий биология, биотиббиёт муҳандислиги ва олий маълумотли ҳамшира факультети декани С.У.Алиев “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ўқув-тарбия ишлари сифатини яхшилаш ва камчиликларни биргаликда ҳал этиш борасида суҳбатлашди.

2022 йил кафедра аттестациясидаги камчиликлар, 2023 йил учун ўқув, илмий, конференция режаларининг бажарилиши, Конститутция бўйича Референдум юзасидан кафедрада амалга оширилган тадбирлар ва режалаштирилган ишлар, маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари таҳлил қилинди.

Кафедра ходимларига 2023 йил январ ойи Илмий кенгашида тасдиқланган ПЎ бир марталик ва давомий рағбатлантириш мезонлари, рақамлаштириш, яъни Edoc.ssv.uz ва JIHOZMED тизимлари орқали ишлаш, кафедра хар бир ходими кесимида ТТА 5 та илмий журналда чоп этиш ва репозиторийга қўйиш орқали Хирш индексини кўтариш, цитируемость кўрсаткичини ошириш, ўқув адабиётларини яратиш, хорижий тил ўрганиш, KPI тизими тушунтирилди.

Кафедрада 2023 йил 1-чораги давомида моддий-техник базасини яхшилаш учун 4 та моноблок берилган, 4 та монография, 8 та DGU, 30 мақола (15 та хорижий), 2 та дарслик (Миллий ғоя, Ўзбекистонни ривожланиш стратегияси), 15 та ўқув-услубий қўлланма каби ўқув ва илмий маҳсулотлар яратилган.

Кафедрада хорижий хамкорлик ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаганлигини инобатга олиб, 2023 йил давомида 1 та хорижий профессорни жалб қилиш, 1 та халқаро олимпиада ва 1 та халқаро конференция ташкил этиш, 3 нафар ходим чет тилини эгаллаганлик тўғрисида сертификат (CEFR) олишда халқаро сертификат (IELTS, TOEFL) олишини таъминлаш камчиликларни хал этиш йўллари кўрсатиб ўтилди.

“Ижтимоий иш” бакалавриат йўналишини ташкил этиш ва 75 та (25 та рус, 50 та ўзбек) тўлов-контракт ўрин белгилаш, Ижтимоий-гуманитар фанлар учун юкламани 975 соатдан 700 соатга тушуриш, Социология, Конфликтология, Халқ табобати фалсафаси, Тиббиёт тарихи, Биоэтика, Иш хақи меъёрлари ва бошқа фанларни кафедра ўқув юкламасига ўтказиш бўйича кафедра ходимлари томонидан таклифлар берилди.

Шунингдек, 1 та PhD (Н.Абдурахманова) ҳимояси 2023 йил июн ойга режалаштирилганлиги, 2 та муаллифлик гувоҳномаси олиниши (ТТА тўловини амалга ошириш кутилмоқда), Адолат партияси билан ҳамкорликда 2023 йил 4 апрелда Референдум бўйича тадбир ўтказилиши, “Ижтимоий иш” бакалавриат йўналиши негизида масофавий таълим, 1-2 йиллик магистратура ва 18, 36, 72, 144 соатли малака ошириш курслари ташкил этилиши ҳақида маълумот берилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.