Kafedralar

ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ҲАМШИРА ФАКУЛЬТЕТИ

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 1999 йил сентябрь ойида даволаш факультети таркибида ўқиш муддати 3 йил бўлган олий малакали ҳамшира тайёрлаш бўлими очилди.

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб, Биринчи ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтларининг қошида “Олий малакали ҳамширалар тайёрлаш” бўлимлари ташкил этилди, бўлимга 1-ТошДавТИда професор Р.К.Рахманов (1999-2000), доцент Б.К.Саидкариев (2000-2001), доцент Н.Р.Янгиева (2001-2005), 2-ТошДавТИда профессор Рахимбоева Г.С (1999-2002), т.ф.д Умаров Р.Х (2002-2003), ТТАда профессор Бобожонова Ш.А (2003-2007), профессор Халматова Б.Т (2007-2010), профессор Рустамова Х. Е (2011-2015), ф.ф.д Норқулов С.Д (2015-2016), т.ф.д. Бакиева Ш. Ҳ (2017-2020), т.ф.н.Эралиев У.Э.2020- хозирги вақтгача) раҳбарлик қилишган.

Факультетга қарашли кафедралар

  1. Ижтимоий фанлар кафедраси.

  2. Фармакология кафедраси.

  3. Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси

  4. Биотиббиёт муҳандислиги информатика ва биофизика кафедраси.

  5. Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши

  6. Гематология, трансфузиология ва клиник лаборатория кафедраси