ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ХАМШИРА ФАКУЛЬТЕТИ БИРИНЧИ КУРС МАКТАБИ (ORIENTATION WEEK) ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йил 10 октябрь куни Олий маълумотли хамшира факультетининг  биринчи босқичга тавсия этилган талабаларини академиядаги мавжуд шарт-шароитларга кўниктириш, мослаштириш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича Orientation week (Биринчи курс мактаби)  тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда Олий маълумотли хамшира факультети декани У.Э.Эралиев, декан ўринбосарлари С.Г. Алимова, Д.Ф.Илхамов, Н.Х. Абдурахманова иштирок этдилар.  Тадбир давомида талабаларга Академиянинг структураси, тарихи, факультетлари ва жамоаси таништирилиб, ТТАнинг ички тартиб-қоидалари, талабалар турар жойларида ахлоқ одоб нормалари, шунингдек, Беш ташаббус ва тўлов контракт тизими тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.