Фармация, менежмент, тиббий биология, биотиббиёт муҳандислиги ва олий маълумотли ҳамшира факультети декани С.У.Алиев “Жамоат саломатлиги ва менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ўқув-тарбия ишлари сифатини яхшилаш ва камчиликларни биргаликда ҳал этиш борасида суҳбатлашди.

2022 йил кафедра аттестациясидаги камчиликлар, 2023 йил учун ўқув, илмий, конференция режаларининг бажарилиши, ўқув ва амалиёт базалари, менежмент йўналиши амалий кўникмалари рўйхати, маънавий-маърифий, спорт, фитнес, шейпинг тадбирлари таҳлил қилинди.

2023 йил январ ойи ТТА кенгашида тасдиқланган профессор-ўқитувчиларни бир марталик ва давомий рағбатлантириш мезонлари, кафедрани рақамлаштириш, яъни Edoc.ssv.uz ва JIHOZMED тизимлари орқали ишлаш, хар бир ходим кесимида ТТАнинг 5 та илмий журналида мақолалар чоп этиш ва репозиторийга қўйиш орқали Хирш индексини кўтариш, иқтибос кўрсаткичини ошириш, ўқув адабиётларини яратиш, хорижий тилларни ўрганиш тушунтирилди.

Шунингдек, кафедрада ўтилаётган ўқув машғулотларида талабалар давомати, ўзлаштириши текширилди ва уларга ТТАда талабалар учун яратилган шароитлар, жумладан номли стипендиялар, номинациялар, житимоий қўллаб-қувватлаш, фан олимпиадалари ва анжуманлар ҳақида маълумот берилди

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.